Янгиобод тумани ҳокими Самбҳрам университети талаба ёшлари билан учрашди
Жиззахда Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган етук IT мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган Самбҳрам университетида бугунги кунда Янгиободлик 17 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида мазкур университетда "Ҳоким ва талабалар учрашуви" бўлиб ўтди.
Янгиободлик талаба ёшлар билан ўтган очиқ мулоқот давомида талабалар билан уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тўғрисида суҳбатлашилди.
Шунингдек, бугунги кунда талаба ёшлар учун берилаётган имкониятлар, ажратилаётган кредитлар, уларнинг бу даргоҳдан етук кадр бўлиб етишиб чиқишлари учун яратилаётган шароитлар хусусида тушунтирилди.
Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Шу билан бирга, мавжуд имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида зарурий тушунчаларга эга бўлдилар.