Шоир Бекназар Тошбоевнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими, Ахборот кутубхона маркази ва Маданият бўлими ҳамкорлигида туманидаги 12- сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Тошбоев Бекназар Назаровичнинг "Файзли кунлар" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда шоирнинг шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда ижодкор ёшлар иштирок этишди. Тақдимотда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими раҳбари И.Умарова, шоирнинг илк шогирдларидан бўлган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Н.Дўстматова ва бошқалар сўзга чиқиб, Б.Тошбоев ҳаёти ва ижоди, эришган ва эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Шогирдлари томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Туман маданият бўлими қошидаги "Узумчи" фольклор дастаси томонидан шоир ижоди намуналари асосидатузилган концерт дастури кечага алоҳида файз бағишлади.