Жорий йилда Янгиобод туманида 11 нафар битирувчилар мактабни "Олтин" ва "Кумуш" медаллар билан тамомлади
Жорий йилда Янгиобод туманидаги мавжуд 19 та умумтаълим мактабларида жами 288 нафар ўқувчи ёшлар 11 синфни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйдилар.
Ушбу битирувчи ёшларнинг 6 нафари мактабни "Олтин" медал билан ҳамда 5 нафари эса "Кумуш" медал билан тамомлади.
Жумладан, 1-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 4 нафари, 4-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари ва 18-ИДУМ битирувчиларининг 1 нафари "Олтин" медал билан, шунингдек, 4-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 3 нафари, 5-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари ҳамда 8-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари "Кумуш" медал билан тамомлаган.
Муҳокамага қўшилинг