Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 2021 йил давомида туманда "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида қилинган ишлар юзасидан расмий баёнот

2021 йил давомида туманда "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида қилинган ишлар юзасидан расмий баёнот

10 январь 2022 йил
343
0

Янгиобод туманида “Обод қишлоқ” дастури (ПҚ-5048-сонли қарор) ижроси бўйича 8 та маҳаллаларга жами 48 млрд. 498 млн. сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда 30 млрд. 94 млн. сўм (62 фоиз) пул маблағлари молиялаштирилди.

Сув объектлари. 5 та сув иншооти, 28,7 км тармоқ тортилиб, 5,8 млрд.сўм маблағ сарфланиб, режага нисбатан 86% қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Йўл объектлари. Туманда режалаштирилган 4 млрд. 519 млн.сўмлик 30 км узунликдаги ички йўллардан 4 млрд. 519 млн.сўмл (100 фоиз)лик 30 км йўллар (100 фоиз) таъмирланди, шундан 7,6 км (100 фоиз) асфальт ётқизилиб, 22,4 км (100 фоиз) ички йўллар шағаллаштирилди.

Паст кучланишли электр таъминотини янгилаш ва модернизация қилиш. Дастур доирасидаги 5,079 млрд. сўмлик режалаштирилган маблағлардан 3,290 млрд. сўм (65 фоиз) молиялаштирилган, бунинг ҳисобига 34,3 км (87,1 фоиз) электр тармоқлари тортилган. Ўрнатилиши лозим бўлган 6 дона трансформаторлардан 9 дона (150 фоиз) трансформаторлар ўрнатилган.

Газ таъминотини  яхшилаш. Дастур доирасида 107,5 млн. сўмдан амалда 101,8 млн. сўмлик (95 фоиз) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бунда 10 км газ тармоқлари, 14 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилган.

Ижтимоий соҳа  объектлари. Дастурга 2 та мактабда 4,015 млрд. сўмлик қурилиш ишларини олиб бориш киритилган бўлиб, бугунги кунда 4,015 млрд. сўмлик ёки 100 фоиз қурилиш, таъмирлаш  ишлари  бажарилган;

1 та мактабгача таълим ташкилотида 3,181 млрд. сўмлик қурилиш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, 2,922 млрд. сўмлик ёки 91,8 фоиз қурилиш-монтаж ишлари бажарилган;

1 та тиббиёт муассасасида 740,9 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари режалаштирилган бўлиб, 100  фоиз ишлар бажарилган.

Алоқа объектлари янгилаш ва модернизация қилиш. Дастур доирасидаги 600 млн.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалда 443,3 млн.сўмга ёки 74 фоизга бажарилган.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш (саломатлик йўлаклари қурилиши). Туман марказидаги ички йўллар таъмири 2,1 км (100 фоиз), пиёда йўлаклари 2,1 км (100 фоиз), велосипед йўлаклари 4 км (100 фоиз), ирригация тармоқлари 4,2 км (100 фоиз), ташқи ёритиш чироқлари 70 дона (100 фоиз)га бажарилган.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш. Дастур доирасида 1,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар амалий ишлар бошланмаган.

Маиший чиқиндилар билан ишлаш. Дастур доирасида 24,9 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларидан амалда 24 млн.сўмга ёки 96,8 фоизга бажарилган. Хусусан, режадаги 7 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатиш ишлари бажарилган.

Бозор инфратузилмаси объектлари қуриш ишлари. Бу борада 3650 млн.сўмлик қуриш-таъмирлаш ишлари дастурда белгиланган бўлса, амалда 1230 млн.сўм (ёки 33,7 фоиз)лик, 4 та (режа 5 та) савдо шаҳобчалари, 5 та (режа 4 та) маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 1 та (режа 1 та) кичик турдаги ишлаб чиқариш объектларида амалий ишлар бажарилган.

Спорт ва болалар майдончалари барпо этиш. Бу борада 200 млн.сўмлик қуриш-таъмирлаш ишлари дастурда белгиланган бўлса, амалда 400 млн.сўм (ёки 200 фоиз)лик тадбиркорлик маблағлари (190 млн.сўм) ва банк кредитлари (210 млн.сўм) ҳисобига сунъий қопламали спорт майдончаси ташкил этилди.

Ичимлик сув таъминоти.Туманимизда жами 28,9 минг аҳолининг 23,8 минг нафари ёки 82 % артезиан ичимлик суви билан таъминланган.
Мавжуд 55 та артезиан қудуқлари қуввати суткасига 44,0 минг м3.ни ташкил этади.

Тумандаги қолган 5,1 минг ахоли ичимлик суви сифатида булоқ сувидан фойдаланади. Туманнинг ичимлик суви оғир бўлган Сармич МФЙ ва Дўстлик МФЙ худудида яшовчи ахолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 19.9 км тармоқ тортиш, 5 дона тик қудуқ қазиш ва сув минораси қуриш эвазига яхшиланди. Совот ҚФЙ ҳудудида 11.2 км тармоқ, сув ховузи қуриш ишлари якунланиш арафасида.

Электр энергияси бўйича Янгиобод туманида ахолини электр энергияси билан узликсиз таъминлаш мақсадида жами 12 дона қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 3 дона 35/10кВ подстансиялардан чиқувчи 12 дона 10 кВ ли тармоқлардан 409 та улгур истемолчиларга электр етказиб берилмоқда. Режада 43.22 км паст кучланишли тармоқларни, 20 дона трансфарматорларни  мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан, “Обод махалла” дастурини доирасида туманда Сармич МФЙ худудида 17.1 км хаво тармоғи 6 дона трансформатор пунктлари, Дўстлик МФЙ худудида 6.2 км  хаво тармоғи, 3 дона трансформатор пунктлари янгитдан қилинди.  

2021-2022 йиллар “Куз-қиш мавсумида ижтимоий соха объектлари, ахоли истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2021 йил бошида 23.3 км хаво тармоғи хамда 12 дона трансформатор пунктлари янгитдан қилинди.

Табиий газ бўйичаЯнгиобод тумани газ хўжалигини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирига кўра куйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида  8 км ўрта ва паст босимли газ қувурларини бўёқланди ва бетон устунлар ўрнатилди.

Газ қувурлари холатини текшириш бўйича прибор усули ёрдамида жами 13 км газ қувурларини холати кўрикдан ўтказилди.

Жами 4 та Газ тақсимлаш пунктларида (ГТП) мукаммал таъмирланди.

Янгиобод тумани ахолисини бир меьёрда табиий газ билан таьминлаш мақсадида жами 168 та газ таксимлаш пунктл(ГТП)ларида тафтиш-профилактика ишларини олиб борилди.

Янгиобод тумани худудидаги жами  10 км газ қувурларини босим остида синаш ва хаво ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Сармич МФЙ ва Дўстлик МФЙ худудларида ўрта ва паст босмли 10 км газ қувури ва 10 та ГТШлар жорий таъмирланди ва буёқланди.

Ички йўллар таъмирилаш

Янгиобод тумани ҳудудида “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастури асосида 19.77 км ички йўллар таъмирланди.

Жумладан, Сармич МФЙ худудида обод махалла дастури бўйича
14.97 км, Дўстлик МФЙ худудида  4.8 км, ички йўллар таъмирланди.

Туман марказида жойлашган тамирталаб бўлиб қолган йўллар жорий йилда 2.07 км йўл тўлиқ асфалт билан таъмирланди.

Янгиобод ШФЙ Бунёдкор хамда Мустақиллик кўчаларида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, пмёдалар йўлаги ва велосипедлар йўлаклари барпо қилинди.

Тумандаги 8 та махалла ҳудудидаги 226.4 км ички кўчалар мавжуд. Ушбу кўчалардан 92.8 км ички кўчалар тамиртаълаб экнлиги ва ушбу кўчаларни 2022-2026 йилларда таъмирлаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар