Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Янгиобод туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

18 май 2022 йил
460
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М.Тўраев иштирокида туманда қурилиш ҳамда ободончилик ишларининг бориши, хусусан, “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими ўринбосари М.Тўраев йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.

Хусусан, Янгиобод туманида 1 та қишлоқ ва 1 та маҳаллада аҳолининг турмуш даражаси яхшилаш мақсадида 645 та хонадонларда ободонлаштириш ҳамда замонавий кўринишга келтириш белгилаб олинган.

Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида жами 11,044 млрд.сўм, шу жумладан, республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан 7,696 млрд.сўм, маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1,066 млрд.сўм, тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 806млн.сўм сарфланади.

Маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" жамғармаларига1,066 млрд сўм тушириш режалаштирилган бўлиб шундан 742 млн сўм маблаг жамғармага йўналтирилди.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича 1 та мактабда реконструкцияқилиш ва таъмирлш ишлари амалга оширилади (966 млн сўм).

Ичимлик суви таъминоти бўйича: Дастурга асосан
3,121 млрд. сўм маблағлар эвазига жами12,1 км. ичимлик суви тармоғи ва 5 дона иншоатлар қурилиб, реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб Совот ҚФЙ Сохибкор қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари  якунланиб фойдаланишга топширилди.

Ички йўллар қурилиши бўйича: Дастурга асосан
4.574 млрд. сўм маблағлар эвазига 10 та лойиҳа бўйича жами 11 км. йўл инфратузилма объектларида манзилли рўйхати асосида бетон, асфальт ва шағал ётқизиш режалаштирилган бўлиб Сохибкор қишлоғида 0.9 км йўл шағаллаштирилди.

Электр энергияси:Дастурга асосан ҳудудларда 5,9 км. электр тармоғитортиш ва 3 дона трансформаторлар ўрнатилиширежалаштирилган.

Газ таъминоти: Дастурга асосан 0.2км. газтармоқтортиш,4 дона газ тақсимлаш пунктларини (ГРП) янгилаш ва аҳолига 25 та газ баллон ажратилиши режалаштирилган.

Алоқа таъминоти бўйича: 1,7 км.алоқа тармоқлари қуриш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Чиқиндилар билан ишлашда: Дастур доирасида
4 дона янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатиш белгиланган.

Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари бўйича:Ҳудудларни ободонлаштириш борасида645 та якка тартибдаги вауй-жойларни таъмирлаш, 1,4 минг та дарахт экиш ишлари режалаштирилган.

Ташаббускор тадбиркорлар  ва аҳоли маблағлари ҳисобидан жами 4 табозор инфратузилма (2 та савдо мажмуалари, 2 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиши кўзда тутилган.

Матбуот анжумани давомида йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.



Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар