2021 йил давомида туманда содир этилган жиноят ишлари юзасидан расмий баёнот
2021 йил 12 ой давомида умумий жиноятчилик 45 тани ташкил этиб, (2020 йилга 14 та) 31 тага ошган.
ЖҚБ соҳаси бўйича содир этилган жиноятлар 14 ( 2020 йил 4 та) 10 тага ошган.
Содир этилган жиноятлар оғир тан жароҳати етказиш 100 фоизга, енгил тан жароҳати етказиш ва ўғирлик 300 фоизга ошган.
Туманда мавжуд 8 та маҳаллаларнинг 7 тасида ёки 75 фоизида жиноятлар содир этилган.
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тумандаги барча (8 та) маҳаллаларда вазият таҳлил қилиниб, уларнинг 4 таси (50 фоиз) “қизил” (жиноят ошган), 4 таси (50 фоиз) “Яшил” тоифага киритилган.
Қизил тоифага “Янгиобод”, “Сармич”, Хавотоғ, Дўстлик маҳаллалари киритилган.
Ҳозирги кунда туман ИИБда жами профилактик ҳисобда турган шахслар 157 нафарни ташкил қилиб, шундан:
1 нафар илгари судланганлар;
2 нафар мамурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи илгари судланган шахслар;
154 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар,
Туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан 2021 йилнинг
12 ойи мобайнида жами 150 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинган.
Жумладан, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Д.Исматовда томонидан 20 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан С.Ўралов томонидан 21 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенанат С.Абдуллаев томонидан 19 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант И.Лапасов томонидан 21 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Б.Муродқулов томонидан 20 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори капитан А.Холмуродов томонидан 24 нафар, ТИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Х.Рахмонқулов томонидан 25 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинган.
2021 йил 12 ойи мобайнида профилактика инспекторлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан жами 1056 та
(2020 йил 984 та) маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 9 нафар аниқ яшаш жойи ва меҳнат машғулотига эга бўлмаган шахслар аниқланиб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБга қарашли РЕМга жойлаштирилди.
Жорий йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида профилактика инспектори лейтенанат С.Абдуллаевнинг ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 2-қисмида ва капитан А.Холмуродов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисмида кўрсатиб ўтилган жиноят аниқланди.
Профилактика инспекторларининг ваколат доирасига кирувчи моддалар бўйича 655 та ма`мурий баённома тузилган бўлиб, ушбу моддалар бўйича жами бўлиб 74.684.577 сўм миқдорида жарима белгиланган бўлиб, шундан 31.815.532 сўм жарималар ундирилган, ма`мурий баённомалар бўйича 28.760.066 сўмлик жарималар ўз вақтида ундурилмаганлиги сабабли мажбурий тартибда ундириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий бюроси бўлимларига ундуриш мақсадида юборилган.
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ташкил этиш гуруҳи томонидан 2021 йил 12 ойи давомида 2 нафар вояга етмаган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ҳамда 1 нафар вояга етмаган дарс вақтида дарс машғулотларига қатнашмасдан автомабилларни ювиш шаҳобчасида ишлаб юрганлиги аниқланиб, унинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 47-моддаси ҳамда автомабилларни ювиш шаҳобчаси эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 491-моддаси билан туман ВЕИБИКга ҳамда туман Судига тупланган ҳужжатлар юборилган. Шунингдек вояга етмаган ёшларнинг кўнгил очар (дам олиш) жойларида тунги вақтда ота-онасининг кузатувисиз бўлишларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 1 нафар вояга етмаганнинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 47-моддаси ҳамда кўнгил очар (дам олиш) жойи эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 1882-моддаси билан туман ВЕИБИКга ҳамда туман Судига тупланган ҳужжатлар юборилган. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан тегишли ҳужжатларсиз автотранспорт воситасини бошқарганлиги сабабли 1 нафар вояга йетмаган шахснинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 47-моддаси тупланган ҳужжатлар туман ВЕИБИКга юборилган.
Фарзанди тарбиясига эътиборсизлик қилган 8 нафар ота-оналарнинг рўйхатлари тузилиб, профилактик ҳисобга олинган.
Туман ҳудудида мавжуд 19 та умумтаълим мактаблари ҳамда 1 та касб-ҳунар мактаби билан давомат ва “ТИҒ тезкор - профилактик” тадбирлари олиб борилиб, 4 маротаба умумтаълим мактабларида дарс машғулотларига маъсулятсизлик билан қараган ма`сул ходимлар юзасидан туман ХТБга тақдимномалар киритилган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида катта лейтенант Б.Султонмуродов томонидан 6 нафар вояга етмаган шахс вилоят ИИБ ҲПБга қарашли ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди. Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида ёшлар томонидан диний материаллар билан боғлиқ 2 та ҳолат аниқланган ҳамда 45 нафар ёшлар профилактик ҳисобга олиниб улар билан кунлик профилактик суҳбат олиб борилмоқда.
2021 йилнинг 12 ойи давомида 2 нафар (2020 йилда 4 нафар) хотин-қизлар жинояти қайд этилиди (Сармич МФЙда 1 та чегарани бузиб ўтиш жинояти, Янгиобод ШФЙда 1та ўғирлик жинояти).
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар билан ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги сабабли, туманда аёллар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 2 тани ташкил қилади.
Туманда 14 тоифадаги хотин қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, улар билан профилактик ишлар йўлга қўйилди. Туманда 2021 йилда одоб ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган хотин қизлар 1 нафар ташкил қилади. Туман ИИБ профилактик ҳисобида 6 нафар хотин-қизлар ҳисобга олинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2-сентябр кунидаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар натижасида 2021 йил давомида 79 нафар хотин-қизларга профилактика (катта) инспекторлари билан ҳамкорликда ҳимоя ордерлари берилган. Ҳимоя ордери берилган оилаларнинг 76 нафари яраштирилган. Шунингдек, 2021 йилнинг 12 ойи давомида тумандаги жами 3 та ажрим арафасидаги оилаларнинг, 3 таси хам яраштирилмасдан қолган.
Туман ҳудудида 2021 йилнинг 12 ой давомида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар фуқаро ва 1 нафар вояга етмаган вафот этган ҳамда 3 нафар фуқаро тан жарохати олган.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг хушёрлигини ошириш мақсадида автомобил йўлларидаги автоҳалокат ўчоқлари деб топилган жойларда транспорт воситаларининг ҳалокатдан сўнги ҳолатлари акс эттирилган паннолар ўрнатилди.
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказилаётган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” тадбирлари давомида корхона, ташкилотлар, та`лим муассасалари ва маҳаллаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш мавзусида суҳбат ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
2021 йилнинг ўтган 12 ойи даври давомида туман ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори ҳамда ИИВнинг 2019 йил 31 октябр кунидаги 351-сонли буйруғи талаблари асосида 276 та оммавий тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда жамоат тартибини сақлашга 1717 нафар ходимлар жалб этилиб, тадбирларга 61425 нафар фуқаролар иштирок этган. Тадбирлар давомида кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишига йўл қўйилмади.
Туман ҳудудида ҳозирги кунда жами бўлиб 27 нафар ўқ-отар қурол эгалари рўйхатда олинган. Шундан шахсий қуроллар сони 30 тани ташкил этиб, 2021 йил давомида 9 нафар ов қуролига эга бўлган шахслар қурол сақлаш қоидасини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 220- ва 221-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Туман ҳудудида кўча ва жамоат жойларида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларини олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш борасида куч воситалар асосида 6 та йўналиш бўйича кунлик тақсимот қарорлари ишлаб чиқилиб, патрул нарядлари ташкил этилмоқда. Патрул хизматига ўз навбатида Жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, уларнинг хизмат фаолияти ошкора ва хуфёна тарзда доимий равишда текширилиб борилмоқда.
2021 йилнинг ўтган даври давомида кўча ва жамоат жойларида жиноятлар содир этилмади.