Янгиободда Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Янгиобод туманида туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси юзасидан 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими, Кенгаш раиси И.Қаршибоев томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Масъулларга тегишли вазифалар юкланди.
Кенгаш ишида Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими раҳбари И.Умарова иштирок этди ва 2-ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтди.
Муҳокамага қўшилинг