2022 йил биринчи ярим йилликда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Янгиобод туманида жорий йил 1 февралдан 22февралга қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 251 та таклифлар билдирилди. 23 февралдан 4 мартга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб натижада 149 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. 92 ташаббус турли хил сабабларга кўра рад этилди. 5 мартдан 1 апрелга қадар 149 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этди. Якунда 2 та ташаббус ғолиб деб топилди. Булар:
- Янгиобод тумани маркази биланСармич МФЙни боғловчи йўлни таъмирлаш - 1500 та овоз тўплаган
- Янгиобод тумани Бунёдкор ички кўчаларини асфальт қилиш – 803та овоз тўплаган
openbudget.uz веб сайти орқали ғолиб деб аниқланган юқоридаги таклифлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 26 апрелдаги VI-41-73-3-54-K/22сонли қарорига асосан ғолиб деб топилди. Мазкур таклифларга шахсий ғазна хисоб рақамларини очиш, молиялаштириш ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш белгиланди.
Юқоридаги 2 та таклифнинг амалга оширишнинг аниқланган қиймати1621,2 млн. сўмни ташкил этади. Ғолиб таклифларни амалга ошириш учун барчасига хисоб рақамлар очилган ва маблағлар молиялаштириб берилган.
Йўлларни жорий таъмирлаш учун ғолиб бўлган таклифларга лойиха смета ишларини ишлаб чиқилиб экспертизадан ўтказилган. Пудратчилар etender.uzex.uz веб сайти орқали танлаб олиниб шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларга асосан маблағлар пудратчиларга ўтказиб берилган.
Ҳисоботнинг pdf нусҳаси билан қуйида танишишингиз мумкин:
Онлайн: kkk-2022-yil-2-kv-hisoboti.pdf