Янгиободда вилоят 4- сектор раҳбарлари сайёр қабул ўтказди
Яқинда Янгиобод туман Шодлик маҳалласида вилоят ДСБ бошлиғи масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Тадбир давомида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган бир гуруҳ хотин қизларга кредит сертификатлари ва "Темир" дафтарда турувчи фуқароларни камбағалликдан чиқариш учун микротўлқинли печь ва мультиварка техникалари топширилди.
Шу куни Вилоят ДСБ бошлиғи, 4- сектор раҳбари Б.Ташпулатов Шодлик маҳалласида яшовчи Сафар Наимов хонадонида бўлиб, унга ногиронлик аравачасини топширди.
4- сектор раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳуддудда хонадонбай ўрганишлар давомида бугунги кунда аҳолининг ижтимоий аҳволи, тадбиркорликка қизиқишлари, меҳнатга лаёқатли, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга, касб ўрганишга қизиқадиган фуқаролар ўрганиб чиқилмоқда ва уларга ёрдам берилмоқда.
Шу куни Шодлик маҳаллада истиқомад қилувчи Алишер Кенжаевга тадбиркорлик қилиши учун матотранспорт воситаси топширилди.