Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ёшлар бизнинг келажагимиз!

Ёшлар бизнинг келажагимиз!

24 август 2022 йил
377
0

Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарорларида ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “Беш ташаббус” дастури асосида ҳар томонлама етук, соғлом, ақилли, доно, бақувват баркамол ёш авлодни шакллантиришда нуроний-оқсоққолларимизга ишонч билдирилган.

Туманимизда 2021-2022 йилда ўрта-умумтаълим мактабларини битириб чиққан 288 нафар йигит-қизларимиз ҳаётда ўз ўринларини топишлари, Президентимиз томонидан қабул қилинган фармонлар, қарорлар асосида олий ўқув юртларида ўқишлари, ёшларни хохиш истаклари билан ўзлари қизиққан сохада тадбиркорликка йўналтириш бўйича туман ҳокими И.Б.Қаршибоев бошчилигида нуронийлар вакиллари, ёшлар агентлиги, халқ таълими ҳодимлари, сектор рахбарлари, хотин-қизлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими фаоллари иштирокида мазмунли ва ижобий натижалар берадиган учрашувлар ўтказилди.

Нуронийлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшларимизни қизиқтирган илм, спорт, маданият-санъат, тадбиркорлик соҳаларида барча қулай шароитлар яратилганлигини ифтиҳор, фахр ва шукроналик туйғуси билан сўзлаб бердилар.

Ўтказилган “Уч авлод” учрашувларида меҳнат фахрийси, устоз - педагок, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Тошбоев, 1-умумий ўрта-таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, “Ёш ижодкорлар” кўрик танловининг туман ва вилоят босқичи ғолиби, Республика босқичининг 3-ўрин соҳиби, ёш шоир Бегзод Сувонқулов ватанга, кекса нуронийларга, ёшларга, устозларга бағишланган ватанпарварлик туйғулари билан йўғирилган шеърларини, дил сўзларини изҳор қилдилар.

Биз нуронийлар вакиллари, оқсоққоллар мана шундай дориламон шароитларни яратиб бериб, бизларга қилинаётган ғамхўрликлар учун шукрона айтиб, янги Ўзбекистонни барпо қилишга ўз ҳиссамизни қўшишга бурчли эканимизни ҳис қилиб яшайлик.

О.Бегматов,

Янгиобод туман “Нуронийлар ва фахрийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар