Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида жойлашган “Ёшлар” болалар ва истироҳат боғи фаолияти хусусий секторга берилади

Янгиобод туманида жойлашган “Ёшлар” болалар ва истироҳат боғи фаолияти хусусий секторга берилади

27 сентябрь 2022 йил
201
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сонли қарорига асосан Янгиобод туманида жойлашган “Ёшлар” болалар ва истироҳат боғи фаолиятини хусусий секторга бериш орқали тўлиқ қайта тиклаш ҳамда аҳолининг мароқли дам олишига етарли шарт-шароитларни яратиш режалаштирилган.

Давлат-хусусий шериклик асосида истироҳат боғи ташкил этишга талабгор бўлган тадбиркорлик субъектлари ариза ва унга илова қилинадиган хужжатларни жорий йил 28 сентябрга қадар Янгиобод тумани танлов комиссиясига (Янгиобод тумани ҳокимлиги биноси) тақдим этиши мумкин.

Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 35-бандига асосан Хусусий-шерик танловида иштирок этиш учун давлат шеригига қўйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

1.Танловда иштирок этиш учун буюртманома тақдим этилган кундан бошлаб бир ой олдинги ҳолатга кўра, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

2.Хусусий-шерикнинг соф активлари, бошқа ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 25 фоиз миқдоридаги кафолати тўғрисида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи ахборот;

3.Истироҳат боғини қуриш бўйича (реконструкция қилиш) хомаки лойиҳа таклифи;

4.Истироҳат боғини қуришнинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

5.Хусусий-шерик томонидан давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобрақамига танлов комиссияси унинг аризасини кўриб чиққанлиги учун Низомининг 25-бандида назарда тутилган йиғимни киритганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6.Танловда қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкротлик босқичида турган ёхуд мулки ҳибсга олинган даъвогарларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар