2022 йил 2 мавсумида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида маълумот берилди
Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
2022-йил ташаббусли бюджет 2-мавсуми учун маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 1 301,8 млн.сўм, жорий йил 1-чорак маҳаллий бюджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган маблаглар хисобидан 96,0 млн.сўм 2-чорак маҳаллий бюджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган маблаглар хисобидан 76,0 млн.сўм қарздорликни қоплаш учун 14.0 млн.сўм жами 1 487,8 млн.сўм маблағлар фуқаролар учун ташаббусли буджет жамғармасига йўналтирилганлиги ва ушбу 1 487,8 млн.сўм маблағлар белгиланган тартибда туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га тўлиқ ўтказилганлиги. 15 июлдан 3 августгача ташаббусли бюджет 2-мавсуми бошланди. Openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган хар хил мазмундаги жами 128 та таклифлар билдирилди. 4 августдан 23 августга қадар ушбу таклифларнинг 117 таси овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги ҳамда овоз бериш жараёни 2022 йилнинг 24 августдан 2022 йилнинг 17 сентябрга қадар давом этди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган ID 0530600005 ракамли Cармич МФЙ билан туман марказини боғловчи йулни асфальт қилиш учун (7015 та овоз) 1 200,0 млн. сўм билан ташаббусли бюджет портали томонидан автоматик равишда ғолиб деб топилди.
Шунингдек ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бюртмачи ташкилотларни аниқлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган ҳамда Ҳалқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқланган.
Ғолиб деб топилган ҳар бир лойиҳа учун буюртмачи ташкилотларга “401722...” маблағлар манбаси билан алоҳида ҳисобварақлар очилган ҳолатда тегишли маблағларни молиялаштирилган.