Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Янгиобод тумани ҳокимлиги 825 миллионга хазон йиғадиган махсус техника сотиб олмоқчи экан" мазмунидаги пост юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Янгиобод тумани ҳокимлиги 825 миллионга хазон йиғадиган махсус техника сотиб олмоқчи экан" мазмунидаги пост юзасидан расмий муносабат

02 декабрь 2022 йил
367
0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Янгиобод тумани ҳокимлиги 825 миллионга хазон йиғадиган махсус техника сотиб олмоқчи экан" мазмунидаги пост жамоатчилик орасида ҳар хил муҳокамаларга сабаб бўлиб, нотўғри талқин ва тушунмовчиликлар келтириб чиқармоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, туман ҳокимлиги расмий веб сайтида ёритилган Халқ депутатлари туман Кенгашининг 49-сессияси ахборотида 2022-2026 йилларда туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига 825 млн сўм маблағ эвазига 1 та махсус хазон йиғиш техникаси ажратилиши режалаштирилганлиги тўғрисида хабар қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрьдаги ПФ-46-сонли Фармонининг 4-иловасида 2022 - 2026 йилларда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника ва механизмлар билан жиҳозлаш параметрлари тасдиқланган.

Унга кўра 2026 йилда Жиззах вилоятининг барча туманлари, шу жумладан Янгиобод туманига хазон йиғиш машинаси (ISUZU) олиш учун 825 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан жамоатчилик ўртасида ташкилотга нисбатан нотўғри ва салбий фикр уйғотмаслик учун маълумотларни кенг оммага эълон қилишдан олдин унинг асл моҳиятини тўлиқ ўрганишларини, зарур бўлса ҳокимлик ишонч телефонлари ёки ижтимоий тармоқлар орқали тушунмовчилик ҳолатлари юзасидан мурожаат қилишлари ва ойдинлик киритиб олишларини сўраб қолган бўлардик.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар