Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 70 нафар имконияти чекланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Янгиободда 70 нафар имконияти чекланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

03 декабрь 2022 йил
279
0

Янгиобод туманида 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тумандаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор эзгу тадбирлар ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистонда – эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамда "Махалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тумандаги ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг 70 нафардан ортиғига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ушбу ҳайрли тадбирларда туман ҳокимлиги ходимлари, маҳаллалар раислари, депутатлар ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаол иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар