Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод "Янги йил" арчаси атрофида турли қизиқарли ва кўнгилочар байрам томошалари бўлиб ўтмоқда

Янгиобод "Янги йил" арчаси атрофида турли қизиқарли ва кўнгилочар байрам томошалари бўлиб ўтмоқда

29 декабрь 2022 йил
144
0

Айни кунларда Янгиобод тумани марказида ўрнатилган "Янги йил" арчаси атрофида турли қизиқарли ва кўнгилочар байрам томошалари бўлиб ўтмоқда.

Бугун бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам болажонлар учун эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди. Тадбирда туман маданият маркази ижодий ходимлари ҳамда 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида "Яхшиликлар олами" номли театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам томошаси давомида қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли чиқишлар томошабинларга чинакам байрам кайфиятини улашди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар