Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 19-сонли болалар мусиқа васанъат мактабида ташкил этилган "Янги йил" байрами тадбири бўлиб ўтди

19-сонли болалар мусиқа васанъат мактабида ташкил этилган "Янги йил" байрами тадбири бўлиб ўтди

27 декабрь 2022 йил
280
0

Айни кунларда диёримиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, янги йил шукуҳи кезиб юрибди.

Янги йил байрами муносабати билан Янгиобод туманида ҳам турли хил кўнгилочар байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча тумандаги 19-сонли болалар мусиқа васанъат мактабида ташкил этилган "Янги йил" байрами тадбири ҳам болажонларнинг шўх-шодон ўйин кулгулари ва бетакрор саҳна чиқишлари билан барчага ўзгача завқ улашди.

Тадбирда ушбу мактабда таҳсил олаётган ўғил-қизлар иштирокида байрамона куй-қўшиқлар ижро этилди. Улар томонидан ертак қаҳрамонлари образлари гавдалантирилиб, "Қорбобо ва қорқиз" иштирокида қизиқарли томошалар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида тадбирнинг фаол иштирокчиларига фахрий ёрлиқлар топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар