Янгиободда “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида “Китобхонлик куни” ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 24декабрдаги “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 130-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида ҳафталик доирасида Янгиобод туманида “Китобхонлик куни” ташкил этилди.
“Китобхонлик куни” доирасида барча таълим муассасаларида “Таътилда мен ўқиётган китоб”, “Мен севган асар” каби мавзуларда қатор китобхонлик тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирлар доирасида тумандаги 12 ва 19-мактабларида таҳсил олаётган бир гуруҳ китобхон ўқувчиларининг туман Ахборот кутубхона марказига ташрифи уюштирилди. Улар кутубхона фонди билан танишдилар ва туман ахборот кутубхона марказига аъзо бўлдилар.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан “Ёшларимиз онгида китобхонлик маданиятини шакллантириш” мавзусида “Маҳорат дарси” ташкил этилди.
Туман Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда ўтказилган “Маҳорат дарси”да Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев сўзга чиқиб, иштирокчиларга мавзу юзасидан ўз фикрларини баён этди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Янгиобод туман бўлинмаси