Янгиободлик Нафиса тўп сурадиган Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамаоси мавсум якунлари бўйича тақдирланди
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигаси кумуш медали, Ўзбекистон Супер кубоги соҳиблари, Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақаси ғолиби “Сўғдиёна-W” жамоасини мавсум якунлари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари, “Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти ҳамда ПФЛ вакиллари иштирок этишди.
Маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, вилоятда фудболга қаратилаётган эътибор ва спортчилар томонидан қайд этилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, олиб борувчи томонидан жамоа тарихи, эришган ютуқлари, жорий мавсумда қайд этган натижалари борасида маълумот бериб ўтилди.
Жамоанинг жорий мавсумда иштирок этган мусобақаларидан тайёрланган видеролик тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида “Сўғдиёна-W” жамоа аъзолари саҳнага таклиф этилиб, Ўзбекистон Супер кубоги ва Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақаси ғолиблиги медаллари, кубоги ҳамда вилоят ҳокимлигининг бир юз эллик миллион сўм миқдордаги мукофоти билан тақдирланишди.