Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (Видео)

Янгиобод туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (Видео)

14 январь 2023 йил
300
0

Маълумки, эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, оз бўлсада уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш - халқимизга хос азалий қадриятлардан биридир.

Янгиобод туманида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.

Бугун шу каби эзгу ташаббус Янгиобод туман халқ таълими бўлими томонидан илгари сурилиб, тумандаги умумтаълим мактабларининг директорлари иштирокида анашундай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан хонадон эгаларининг кўнгиллари кўтарилиб, юртимизга тинчлик ва юртбошимизга омонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар