2023 йилда туманда элита ва кейинги авлодларга мансуб сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субъектлар ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида
Янгиобод тумани ҳокимининг 2023 йил 19 январь куни "2023 йилда туманда элита ва кейинги авлодларга мансуб сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субъектлар ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида”ги № 7-3-54-Q/23-сонли қарори имзоланди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106 сонли қарори ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 04 февралдаги 61-3-0-Q/22- сонли қарорларининг ижросини тизимли таъминлаш, шунингдек Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги № 03/21-21-07/16-сонли хатида кўрсатиб ўтилган топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 641-сонли қарор билан рўйхатдан ўтган тегишли Низом талабларига мувофиқ, туманда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субъектлар ўртасида танлов ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига асосан қабул қилинган.
Қарорнинг тўлиқ матнини қуйида кўришингиз ёки юклаб олишингиз мумкин:
Онлайн: 7-3-54-q_23-1.pdf