Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Чаканд қишлоғи аҳолиси билан мулоқот ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Чаканд қишлоғи аҳолиси билан мулоқот ўтказди

02 февраль 2023 йил
346
0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли билан ўтган бугунги мулоқотлар давомида туманниг Дўстлик МФЙ, Чаканд қишлоғида ҳам бўлди.

Учрашувда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида туман ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги сўнги ислоҳотлар ва белгиланган вазифаларга тўхталиб, шу билан бирга жорий йилда ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида режалаштирилган ишлар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли даромадларини ошириришга қаратилган вазифалар хусусида гапириб ўтди.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунчалар берилди.

Учрашув давомида аҳоли ва ёшларнинг ишга жойлашиш, моддий кўмак ва шу каби мурожаатлари ҳам тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар