Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Хўжамушкент аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди

Хўжамушкент аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди

18 январь 2023 йил
305
0

Бугун Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан туманнинг Хўжамушкент қишлоқ фуқаролар йиғинида тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан ҳудуддаги аёллар ва "Темир дафтар"даги фуқаролар уйма-уй юрган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди.

Улар хирург, педиатр, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт каби мутахассислардан маслаҳатлар ҳам олдилар.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган диабет ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тўғрисида тушунтирилди.

Албатта, турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашда жойларда ташкил этилаётган бу каби тиббий кўриклар муҳим аҳамиятга эга.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар