Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди.

ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди.

13 февраль 2023 йил
576
0

Каримов Нурбек Сайитқул ўғли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов иштирокида Янгиобод туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда ўтган давр мобайнида туманда Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижобий ечими юзасидан олиб борилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Шундан сўнг Янгиобод туманидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланган Н.Каримов йиғилганларга таништирилди.

Каримов Нурбек Сайитқул ўғли 1995 йил Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан буён Янгиобод туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар