Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди (Видео)

Янгиободда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди (Видео)

14 февраль 2023 йил
383
0

Бугун Янгиобод туманида шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланди.

Тумандаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Бобур таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, маданият бўлими ижодкорлари, шоирлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Абдураҳмоновалар сўзга чиқиб, буюк шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли, миллатимиз учун амалга оширган буюк ишлари ҳамда Бобур ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги улкан аҳамияти хусусида айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида шоирлар ва ўқувчи-ёшлар томонидан Бобур ғазалларидан байтлар, туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан миллий куй-қўшиқлар ҳамда буюк сиймоларимиз гавдаланган бетакрор саҳна кўринишлари ижро этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар