Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

09 февраль 2023 йил
877
0

Бугун ғазал мулкининг султони ва буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тадбирлар Янгиобод туманиниг барча таълим муассасаларида кенг нишонланди.

Хусусан, Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида шоир таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, маданият бўлими ижодкорлари, шоирлар ҳамда туман халқ таълими бўлимига қарашли барча мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова сўзга чиқиб, буюк бобокалонимизнинг миллатимиз учун амалга оширган буюк ишлари ҳамда Навоий ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги тутган ўрни хусусида айтиб ўтди.

Шундан сўнг тадбирда сўз олган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Тошбоев Навоийнинг ҳаёти ва ижод йўлига қисқача тўхталиб, унинг туркий тил мавқейини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини жаҳонга кўрсатиш босаридаги эзгу фазилатлари хусусида ҳам йиғилганларга эслатиб ўтди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан Навоий ғазалларидан байтлар, туман маданият бўлими ижодкорлари ва хонандалар томонидан миллий куй-қўшиқлар ижро этилди.

Айниқса, Навоий образи гавдалантирилган бетакрор саҳна чиқишлари тадбир иштирокчилари қалбида илиқ таассуротлар уйғотди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар