Янгиобод тумани ҳокими фаол ўқитувчиларни тақдирлади
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг Сармич маҳалласида бўлиб, сектор раҳбарлари, маҳалла ҳамда халқ таълими масъуллари иштирокида ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди.
Мулоқот давомида туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, ёшлар учун ўқув марказлари ташкил этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди ўқитувчилар ва фаоллар билан суҳбатлашди.
Туман ҳокими И.Қаршибоев учрашув давомида таълим бериб келаётган ўқувчилари умумтаълим фанларини "Аъло" баҳоларга ўзлаштириб, турли кўрик танловларда фахрли ўринларни қўлга киритганлиги, намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётгани учун, шунингдек, республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабалари бўлишиб, юртимиз равнақи учун керакли инсонлар бўлиб тарбияланишлари йўлидаги хизматлари учун 7-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Хамидулло Хапизов ҳамда 18-ИДУМ ўқитувчиси Илёсжон Турдибоевларга миннатдорчилик билдириб, уларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалар топширди.