Ички йўллар шағаллаштирилмоқда
Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, бугун туманнинг Ҳавотоғ ҚФЙ, Чанговул қишлоғидаги ички йўллар туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шағаллаштирилмоқда. Бугун ушбу ҳудудда 400 метр масофага шағал ётқизилиб, соз ҳолатга келтирилди.
Бундан ташқари тумандаги бошқа махалларда ҳам асосий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.
Муҳокамага қўшилинг