Янгиободда йўллар яхшиланмоқда
Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, ткманнинг 1 сектори ҳудудидаги Янгиобод ШФЙ ҳамда Мелобод қишлоғини боғловчи йўлда 5 та махсус техникалар ёрдамида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари тумандаги бошқа махалларда ҳам асосий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.
Муҳокамага қўшилинг