Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудида ишсиз ёшларга ижара шартномаси асосида ер бериш жараёнлари бошланди
Янгиобод туманида ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари мақсадида ер ажратиб берилмоқда.
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан туманнинг Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга иккиламчи ижара шартномаси асосида ер бериш жараёнлари бошланди.
Муҳокамага қўшилинг