Жорий йилда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига қанча маблағ йиғилгани маълум қилинди
Жорий йилнинг бошидан март ойининг 15 кунига қадар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 242 058,0 минг сўм маблағ йиғилган.
Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича салкам 33 058,0 минг сўм, Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 209 000,0 минг сўмни ташкил этган. Хўш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси раиси Ф.Исмоиловнинг маълум қилинишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши қарорларига асосида қарийб 177 та оилага 241 152 минг сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган.
Жумладан, тумандаги кам таьминланган, эхтиёжманд, боқувчиси йуқ, ногиронлиги бўлган шахслар ва Темир дафтар хамда Аёллар дафтарида турувчи фуқароларга аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 100 нафар оилага 40 000,0 минг сўмга яқин маблағ ажратилган, 2 нафар оилага фарзандларига кейим-кечак олиш учун 4 000,0 минг сўм, 19 нафар оилага соғлиғларини тиклаш учун 37 700,0 минг сўм, 3 нафар оилага уй-жойини таьмирлаш учун 10 240,0 минг сўм, 2 нафар кам таьминланган оила фарзандларини тўлов контраклари учун 6 412,0 минг сўм, 10 нафар “Темир дафтар”да турувчи оилаларга Қуёш иситиш сестимаси 75 000,0 минг сўмга ўрнатиб берилди. Бундан ташқари, қарийб 41 оилага 67 800,0 минг сўмдан зиёд бир марталик моддий ёрдам ажратиб берилган.
Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Қайд этилишича, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Янгиобод туман Кенгашининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.