Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан кредит қарздорлиги ундирилди

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан кредит қарздорлиги ундирилди

29 март 2023 йил
245
0

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2022 йил 21 октябрдаги № 2-1303-2201/2550-сонли ижро варақасига асосан қарздор ФМ МЧЖ дан АТБ Қишлоққурилишбанк Жиззах филиали фойдасига 121,1 млн сўмлик кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2022 йил 22 ноябрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 22.11.2022 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2023 йил 24 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган кредит қарздорлигидан 91,1 млн.су‌м ундирилди.


Бюронинг Янгиобод тумани бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар