Янгиобод туманининг туризм салоҳиятини ошириш ва бу борадаги имкониятлар юзасидан медиа-тур ташкил этилди
Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғида туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ва бу борадаги имкониятлар юзасидан медиа-тур ташкил этилди. Унда "Jizzax" МТРК ҳамда "Ўзбекистон тарихи" телевидениеси ижодкорлари, соҳа вакиллари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Медиа тур давомида тумандаги республика аҳамиятига эга бўлган “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳнинг сўлим ва бетакрор табиати, табиий гўзаллиги ва ушбу масканнинг тарихи билан ҳам яқиндан танишилди. Бу хусусда кўрсатувлар тайёрланди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллий аҳоли вакиллари ва зиёратгоҳ масъуллари билан суҳбатлар олиб борилиб, зиёратгоҳда зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, хусусан, олис ҳудудлардан ташриф буюрувчи меҳмонлар учун меҳмон уйлари ташкил қилиш ҳамда саёҳат маршрутларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан фикр ва таклифлар алмашинди.