2023 йил апрель ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг апрель ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,4 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 апрель кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида 4 апрель ҳолатига пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 2,8 млн нафар (ёки умумий талабнинг 62 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига юклаб берилиши таъминланди.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.
Муҳокамага қўшилинг