Диққат, танлов: Янгиобод туманидаги "Янгиобод" истироҳат боғи фаолияти хусусий секторга берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сонли қарорига асосан Янгиобод туманида жойлашган “Янгиобод” истироҳат боғи фаолиятини хусусий секторга бериш орқали тўлиқ қайта тиклаш ҳамда аҳолининг мароқли дам олишига етарли шарт-шароитларни яратиш режалаштирилган.
Давлат-хусусий шериклик асосида истироҳат боғи ташкил этишга талабгор бўлган тадбиркорлик субъектлари ариза ва унга илова қилинадиган хужжатларни жорий йил 7 июнга қадар Янгиобод тумани танлов комиссиясига (Янгиобод тумани ҳокимлиги биноси) тақдим этиши мумкин.
Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомнинг 35-бандига асосан Хусусий-шерик танловида иштирок этиш учун давлат шеригига қўйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:
- Танловда иштирок этиш учун буюртманома тақдим этилган кундан бошлаб бир ой олдинги ҳолатга кўра, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
- Хусусий-шерикнинг соф активлари, бошқа ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 25 фоиз миқдоридаги кафолати тўғрисида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи ахборот;
- Истироҳат боғини қуриш бўйича (реконструкция қилиш) хомаки лойиҳа таклифи;
- Истироҳат боғини қуришнинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- Хусусий-шерик томонидан давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобрақамига танлов комиссияси унинг аризасини кўриб чиққанлиги учун Низомининг 25-бандида назарда тутилган йиғимни киритганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Танловда қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкротлик босқичида турган ёхуд мулки ҳибсга олинган даъвогарларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Янгиобод тумани танлов комиссияси