Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан солиқ қарздорликлари юзасидан ижро ҳаракатлари самарали давом этмоқда
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан жорий йилнинг апрель ойида жами иш юритувдаги ижро хужжатларидан 233 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 3 млрд. 670 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, шундан 10 та, 332 млн. сўмлиги солиқ қарздорликларига тўғри келади.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
М.И.Мирзаев,
Янгиобод туман бўлими давлат ижрочиси