Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сессия кун тартибида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ахбороти тингланмоқда

Сессия кун тартибида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ахбороти тингланмоқда

24 май 2022 йил
277
0

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессияси давом этмоқда.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Суюнов Акмал Бўронбоевичнинг Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетдан ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ахбороти тингланмоқда.

Таъкидландики, 2022 йил 1-чорак учун маҳаллий бюджет даромадларига 2.851,0 млн сўм маблағ ундириш режалаштирилган бўлиб, амалда 3.151,5 млн сўм маблағ ундирилиб режа 110.5 %га бажарилган.

Жумладан жорий йилнинг 1-чораги учун жисмоний жахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун 519,0 млн сўм маблағ ундирилиши белгиланган бўлиб, амалда 531,0 млн сўм маблағ ундирилиши таъминланиб белгиланган режа 102,3 %га бажарилган.

Жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириладиган даромад солиғига 1.817,0 млн сўм маблағ ундириш режалаштирилган. 2022 йил 1-чорак якуни билан 1.939,8 млн сўм маблағ ундирилиши таъминланиб, белгиланган режага нисбатан 122.9 млн сўм ортиқча маблағ унидрилиши ҳисобига режа 107,0 %га бажарилган.

2022 йил 1-апрел ҳолатига туман ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилот ҳодимларининг бюджет давромадлари олдида бўлган жами солиқ қарздорлиги 354,4 млн сўмни ташкил этмоқда. Ушбу солиқ қарздорлигини ундуриш бўйича тегишли-чора тадбир беглиланиб, ҳар бир солиқ қарздорлиги мавжуд корхона ва ташкилотларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

1-чорак давомида ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш мақсадида мажбурий ижро бюроси органларига 106 та ҳолатда 128,9 млн сўмлик ижро варақалари юборилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар