Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни"муносабати билан "Мотамсаро она" пойига гулчамбарлар қўйилди

Янгиободда 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни"муносабати билан "Мотамсаро она" пойига гулчамбарлар қўйилди

08 май 2023 йил
228
0

Мамлакатимизда инсон хотираси ва қадри улуғланадиган муҳим тарихий санага айланган 9-май - "Хотира ва қадрлаш куни" бугун юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Халқимизнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда сўнмас жасорат ва матонат тимсолини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун ўз жонларини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, уларнинг олийжаноб ва эзгу ишларини давом эттириш ҳар биримиз учун азалий қадрият саналади.

Бугун Янгиобод туманидаги Хотира хиёбонида ушбу сана муносабати билан "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Маросим аввалида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев барчани қутлуғ сана билан табриклаб, "Хотира ва қадрлаш куни" - ўтган аждодларимизни ёдга олиш, юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида жон берган қаҳрамонларни хотирлаш, иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган ота-боболаримизни эслаш, ҳозирги доруломон кунларга етмоқ учун тинмай меҳнат қилган, қўллари доим дуода бўлган, набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган отахону онахонларни эъзозлаш куни эканини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланди, ўтганлар руҳи ёдга олинди, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ўғлонлар хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилди.

Фахрийларимиз дуога қўл очар экан, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун такрор-такрор шукрона айтдилар.

Дарҳақиқат, бугунги тинч ва фаравон ҳаёт ўз-ўзидан бунёд этилмаган. Буни дилдан ҳис этишимиз, “Мана шу муқаддас тупроқ меники, бу ерда ота-боболаримиз ҳоки ётибди, агар мана шу муқаддас Ватанни мен ҳимоя қилмасам, ким ҳимоя қилади?” деган эътиқод билан яшамоғимиз лозим.

Бугун бўлиб ўтган тадбир йиғилганлар қалбида чексиз ғурур-ифтихор бағишлади, айниқса, ёшларимиз онгида тинчликнинг қадрига етиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш, кексаларга ҳурмат ва эҳтиромда бўлиш сингари фазилатларни сингдиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилди десак адашмаган бўламиз.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар