Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 57-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 57-сессияси бўлиб ўтди

26 май 2023 йил
175
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 57 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси А.Исроилов сўзга чиқиб, Янгиобод тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилган номзодлар рўйхати билан таништирди.

Ушбу масала депутатлар томонидан тегишли тартибда муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар