Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда вилоят 3-сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди (Видео)

Янгиободда вилоят 3-сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди (Видео)

24 май 2023 йил
355
0

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида Янгиобод туманида аҳоли, хусусан ёшлар билан мулоқот қилди. 3- сектор раҳбари дастлаб Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғинида йўл қурилиши ишлари натижасини ўрганди.
Таъкидлаш жоиз, ҳудуддаги Учтургон ҳамда Қўшқанд қишлоқларини боғловчи 11 километрлик йўл таъмирталаб аҳволда эди. Жорий йилда дастур асосида ушбу йўл асфальт қилиниб, йўловчилар учун зарур қулайлик юзага келтирилди.

9- сонли ўрта умумтаълим мактабида ўтган сайёр қабул аввалида эҳтиёжманд оилаларнинг 4 нафарига маиший техникалар, бир кишига ногиронлик аравачаси, 8 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 8 нафарига кредит ажратилганлиги ҳамда бир нафар ёшга ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви учун пул тўланганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди. Шу қаторда бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Мулоқотда янгиободликлар ўзларини қийнаб келаётган 35 га яқин муаммоларни ҳал этишда сектор раҳбаридан ёрдам сўрашди. Хусусан, бандлигини таъминлаш, бекат таъмири, ичимлик сув, электр тармоғи учун бетон таянчлар ўрнатиш, уй-жой таъмири, кредит ва субсидия ажратиш, олий таълим муассасасига кириш учун имтиёз, бўш турган ердан унумли фойдаланишга оид масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди. Бундан ташқари фуқаролар фирибгарлик, қонунни бузган шахсга жазо чоралари кўриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш каби муаммоларини баён этишди.

Шунингдек, тадбирда 3- сектор ҳудудидаги маҳалла ва қишлоқларда инфратузилмани яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар учун юртдошларимиз томонидан миннатдорлик ҳам билдирилди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилди. Жараёнда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, кўтарилган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига топшириқлар берилди.
Мулоқотдан сўнг кўтарилган айрим масалалар 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Жараёнда уларни ҳал этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар