Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Хўжамушкент қишлоғидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳининг туризм имкониятлари хусусида медиа-тур ташкил этилди

Хўжамушкент қишлоғидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳининг туризм имкониятлари хусусида медиа-тур ташкил этилди

28 май 2023 йил
107
0

Янгиобод туманидаги Хўжамушкент қишлоғида туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ва бу борадаги имкониятлар юзасидан медиа-тур ташкил этилди. Унда вилоят ва республикада фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, телевидение ижодкорлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Медиа тур давомида тумандаги республика аҳамиятига эга бўлган “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳнинг сўлим ва бетакрор табиати, табиий гўзаллиги ва ушбу масканнинг тарихи билан ҳам яқиндан танишилди. Фаоллар билан суҳбатлашилиб, интервюлар, ҳамда кўрсатув тайёрланди. 

Ўрганиш жараёнида маҳаллий аҳоли вакиллари ва зиёратгоҳ масъуллари билан суҳбатлар олиб борилиб, зиёратгоҳда зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, хусусан, олис ҳудудлардан ташриф буюрувчи меҳмонлар учун меҳмон уйлари ташкил қилиш ҳамда саёҳат маршрутларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан фикр ва таклифлар алмашинди.

Шунингдек, Хўжамушкент қишлоғида туризм салоҳиятини ошириш борасидаги имкониятлар, хусусан, меҳмон уйлари ва дам олиш масканлари ташкил этиш боасидаги ишларга ҳам эътибор қаратилди. Қишлоқ ҳудудида янги барпо этилган "Оромбахш" меҳмонхона ва дам олиш маскани билан танишилиб, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар