Ҳимоя ордерининг амал килиш муддатини узайтириш тартиби
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
— Турмуш ўртоғи ёки бошқаларнинг тазйиқига ёки зўравонлигига учраган шахслар ички ишлар органига мурожаат қилиши керак. Ички ишлар органи ходими ушбу факт аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида 30 кунлик муддатга жабрланувчига ҳимоя ордери беради.
Ўзбекистон Республикасининг2023 йил 11 апрель кунги“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиЎРҚ-829-сонлиҚонунибилан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни231-модда билан тўлдирилган бўлиб, унга кўра, ҳимоя ордери муддати тугаётган бўлса-ю, зўровон яхши томонга ўзгармаган бўлса, ҳимоя ордери муддатини чўзиш учун эса яна ички ишлар органига мурожаат қилинади. Ички ишлар органининг ходими бир иш куни ичида илтимоснома расмийлаштириб жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича судига юборади.
Суд эса илтимоснома келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида ёпиқ суд мажлисида ҳимоя ордери муддатини чўзиш ёки чўзмаслигини кўриб чиқади.
Илхом Карабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси