Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

02 июнь 2023 йил
324
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш,  уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида 20 га яқин мурожаат ва таклифлар ҳам тингланиб, уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар