Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг Янгиобод ШФЙда аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабули бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими дастлаб жорий йилда туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада ошириш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабул давомида 20 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.