Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда касблар фестивали бўлиб ўтди (Видео)

Янгиободда касблар фестивали бўлиб ўтди (Видео)

17 июнь 2023 йил
100
0

Янгиобод туман касб-ҳунар мактабида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Касб ва ёшлар" шиори остидаги Касблар фестивали бўлиб ўтди.

Унда ўқувчи ёшлар ўзларининг эгаллаган билимларини касбий амалий топшириқлар асосида техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда касб ҳунар мактабида эгаллаётган мутахассисликларига оид касб маҳоратларини намойиш этишди.

Танлов давомида ўқувчиларнинг махсус кийимлар, эмблемалар ва жихозлардан тўғри фойдалана олиш ҳолатлари ҳам эътиборга олиниб, соҳа мутахассисларидан томонидан назорат қилиб борилди.

Ўз танлаган соҳалари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлаётган йигит-қизларнинг қўл меҳнатлари асосида тайёрланган кўргазмалари тадбир меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.

Якунда фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар