Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
Янгиобод туманининг барча ҳудудлари ва давлат корхона ва ташкилотларида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.
Шу каби тарғибот тадбири бугун - 30 март куни туманнинг 1-сектор ҳудудига қарашли Янгиобод ШФЙдаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларнинг инсон қадри ва жамият ривожидаги муҳим аҳамияти, унинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу жараёнга барча бирдек даҳлдор бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ушбу Конституциявий ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган бир қатор асосий ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунчалар берилди.