Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботи давом этмоқда
Янгиобод туманида сектор раҳбарлари ва тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботи давом этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 30 март куни Янгибоод тумани Дўстлик МФЙ, Чаканд қишлоғида Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири В.Хасанов ҳамда туман Адлия бòлими бошлиғи Ж.Абдухолиқовлар лойиҳанинг мазмун моҳияти тўғрисида ҳудуд аҳолисига тушунтириш беришди.
Муҳокамага қўшилинг