Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида Конституциявий Қонуни лойиҳасига бағишланган учрашув ўтказилди
Янгиобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман Адлия бўлими бошлиғи Ж.Абдухолиқов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдурахмонова иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жумладан, Конституция – давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиниши, ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қонун, фармон, қарор ёки бошқа бўладими авваламбор Конституцияга асосланиши, конституциямиз замондан орқада қолиб кетмасагина, у шиддат билан олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг Бош ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиши, тинч ва осуда ҳаётимизнинг кафолати эканлигини, бош қомусимиз ҳалқ Конституцияси эканлигини таъкидлади. Шунингдек, 2016 йилдан бугунги кунга қадар олиб борилган кенг миқёсдаги барча соҳалардаги ортга қайтмас бўлиб тус олган ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар хамда мамлакатимизда банк, ижтимоий сохалар тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Конституция нима ва Референдум хақида тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ва улар орқали барча яқинларини 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.