Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими оиласида ногирони бор хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Туман ҳокими оиласида ногирони бор хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

30 март 2023 йил
137
0

 Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев сектор ҳудудидаги Совот ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, бемор ва оиласида ногирони бор хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

 

Туман ҳокими оилалар билан суҳбатлашиб, уларнинг турмуш шароитлари, муаммолари ва эҳтиёжлари билан танишди.

Ўрганишлар давомида мазкур оилаларга эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.

Хусусан, беморлар ва имконияти чекланган фуқароларга ҳоким топшириғи билан тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон билан таъминлаш ва даволаш учун зарур бўлган чоралар кўриладиган бўлди.

Шунингдек, оилавий шароитида муаммолар бўлган оилаларга моддий кўмак кўрсатиш бўйича кўрсатма берилиб, улар туман раҳбари томонидан доимий назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар