"Жеет кун до" тури бўйича республика чемпионатига спортчилар саралаш мақсадида вилоят чемпионати бўлиб ўтди
Янгиобод туман спорт мактабида спортнинг "Жеет кун до" тури бўйича республика чемпионатига кучли спортчиларни саралаш мақсадида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада янгиободлик спортчи ёшлар ҳам ўз фаолликларини намойиш этишиб, улар орасидан Асрорқулов Самандар, Анорқулов Озодбек, Нематуллаев Шахобиддин, Ҳазратқулов Шамшодбек ҳамда Ғойибназарова Мадина чемпионат ғолиблигини қўлга киритдилар.
Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Муҳокамага қўшилинг