Сармич МФЙ аҳолиси ҳам бугун Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлашди
Янгиобод тумани, Сармич МФЙ аҳолиси ҳам бугун Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлашди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов барчани байрам билан табриклаб, бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва нуронийларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларини топширди.
"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида ташкил этилган катта Наврўз сайлида маҳалла аҳолиси учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман маданият бўлими ижодкорлари ҳамда меҳмон санъаткорлар томонидан гўзал куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчага баҳорий ва жўшқин кайфият улашди.
Тадбир доирасида маҳалла фаоллари бошчилигида халқимизнинг миллий таоми бўлган Сумалак тайёрланиб, аҳолига тарқатилди.
Муҳокамага қўшилинг